ЯБУ

ЯБУ, ёбу, жабу — 1) ўзбек халқи таркибига кирган кичик уруғлардан бири. 20-асрнинг бошларида (ҳоз. Пастдарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Ғиждувон туманларида) ҳамда Қарши чўлида яшаб, асосан, чорвачилик, сўнгра деҳқончилик билан шуғулланганлар. 1926 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, улар 4 мингга яқин кишини ташкил этишган; 2) қадимий туркий халкларда қабила бошлиқлари, ҳокимлар, хонлар унвони (қ. Жабғу).