ЯВАЛИКЛАР

ЯВАЛИКЛАР, яванлар — Индонезиядаги халқ (89 млн. киши), Ява о. марказий қисмининг асосий аҳолиси. Шунингдек, Малайзия, Австралия, Нидерландия ва бошқалар мамлакатларда ҳам яшайдилар. Умумий сони 89,6 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Ява тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, сунний мусулмонлар. Яваликлар деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва балиқ билан шуғулланади.