ЯЙПАН

ЯЙПАН — Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидат шаҳар (1975 йилдан), туман маркази. Қўқондан 25 км жан. ғарбда. Аҳолиси 21 минг киши (2005). Яйпанда пахта тозалаш з-ди, тикувчилик ф-каси, қурилиш трести, кичик, хусусий корхона ва фирмалар, МТП, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 4 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, туман марказий кутубхонаси, клуб, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, стадион бор. Марказий касалхона, стоматология поликлиникаси аҳолига хизмат кўрсатади. Яйпандан Фарғона, Қўқон ва бошқалар шаҳарларга автобус қатнови йўлга қўйилган.