ЯХСУВ

ЯХСУВ — Тожикистон Республикаси Хатлон вилоятидаги дарё. Панж Қизилсувининг чап ирмоги. Бошланишида Мужнакион деб аталади. Ҳазратишо тизмасининг ғарбий ён багридан 3580 м баландликда, кичкина музликдан бошланади. Уз. 160 км, сув йиғиш ҳавзаси майд. 2710 км2. Асосий ирмоқлари: Дондушкан, Обисурх. Обишўр, Обикаптархона, Кўлобдарё. Қор сувларидан тўйинади. Фев. охиридан июнгача — тўлинсув даври. Ўртача кўп йиллик сув сарфи (Карбостонак қишлоғи ёнила, бошланишидан 70 км, қуйилишидан 90 км да) 34 м3/сек. Ўртача йиллик сув сарфи 79,5 м’/сек. дан (кўп сувли 1969 йил да) 17,1 м3/сек. гача (кам сувли 1947 йил да) ўзгаради. Суви юқори даражада лойқаланган. Дарё йилига 2600 т оқизиқ келтиради. Карбостонак қишлоғидан қуйироқда қурилган сув тақсимловчи иншоот орқали дарё суви экинзорларни суғоришга сарфланади.