ЯПРОҚОЁҚЛИЛАР

ЯПРОҚОЁҚЛИЛАР — жабраоёқлилар кенжа синфига мансуб қисқичбақасимонлар туркуми. 600 дан зиёд тури маълум. 2 ёнга нишабланган, қалқон ёки 2 тавақали чиғаноқ шаклдаги бошкўкрак қалқони (карапакс) бор. Кўзлари фасеткали, поячасиз. Кўкрак оёклари япроқсимон (номи шундан). Қорин бўлими бирмунча редукцияга учраган. Асосан, чучук сувларда тарқалган; денгизларда ҳам учрайди. Жинсий, кўпчилиги партеногенез йўли билан кўпаяди. Тухуми қурғоқчиликка чидамли (шамол билан тарқалиши мумкин). 3 туркум: қалқондорлар, чиғаноқлилар ва шохдормўйловлиларга бўлинади.