ЯПОН ОРОЛЛАРИ

ЯПОН ОРОЛЛАРИ — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги архипелаг. Майд. 370 минг км2. Я. о. да Япониянинг асосий қисми жойлашган. 4000 дан зиёд оролларни ўз ичига олади. Энг йирик ороллари: Хоккайдо, Хонсю, Кюсю, Секоку. Рельефи, асосан, тоғли. Вулкан кўп. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими субтропик, муссонли, шим. да мўътадил иқлим. Кузда фалокатли тайфунлар бўлиб туради. Дарёлари қисқа ва серсув. Ҳудудининг ярмидан ортиғи ўрмонлар билан қопланган.