ЯПАЛОҚҚУШЛАР

ЯПАЛОҚҚУШЛАР — тунги йиртқич қушлар туркуми. Кундузги йиртқич қушлар билан конвергент ўхшаш, лекин улардан жиғилдонининг бўлмаслиги ва узун кўричак ўсимтасининг ривожланганлиги билан фарқ қилади (митти бойўғли) 84 см гача (соқолли япалоққуш), эркаклари урғочиларига нисбатан йирикроқ. Пат қоплами қалин ва юмшоқ, аксарият ҳолларда ҳимоя рангида. Боши катта, патлари танасининг олдинги қисмида юз дискини ҳосил «қилади (номи шундан). Кўзлари йирик, олдинга қараган, умумий кўриш майдони унча катта эмас — 110°, бинокуляр кўриш майдони — 60—70°, яъни бошқа қушларга нисбатан катта. Кўз гавҳари ҳаракатсиз. Кўз умумий кўриш майдонининг кичиклиги эвазига бўйни ҳаракатчан бўлиб, бошини тез бура олади. Барча Япалоққушлар кундузи ва шомда яхши кўради, тим қоронғида эса ўлжасини фақат унинг товушидан сезиб тутиб олади. Ташқи эшитиш чиғаноғи йирик ва эшитиш органини ўраб турадиган суяклар сингари асимметрик тузилганидан ҳар 2 қулоқнинг товушни қабул қилиши ўртасида фарқ бўлиши товуш манбаини аниқ билишга имкон беради. Тумшуғи илмоқсимон, лекин қучли эмас. Ўлжасини кучли ўткир ва йирик тирнокди панжалари ёрдамида ўдциради. Шовқинсиз учади. Одатда, товуш чиқармайди, фақат кўпайиш даврида ҳуштакка, ғукғуклаган ёки қаҳқаҳ уриб кулганга ўхшаш овоз чиқаради. 2 оиласи (япалоққушлар, сипухалар) ва 133 тури бор. Антарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда тарқалган. Ўзбекистонда Япалоққушлар оиласига мансуб 11 тур, жумладан, бойўғли, оддий укки, қулоқдор япалоққуш учрайди. Япалоққушлар — моногам. Уясини, одатда, дарахтлар коваги ёки ёриқларига, айрим турлари ерга ёки дарахтлар шохидаги бошқа йирик қушлар қурган уяларга қуради. Йирик Япалоққушлар 1—2 та, майда Япалоққушлар 10—12 та тухум қўйиб, урғочиси биринчи тухум пайдо бўлиши билан уни босади. Шунинг учун бир уядаги қуш болалари ҳар хил катталикда бўлади. Тухумдан чиққан болалари оқ момиқ пар билан қопланган, кўзи юмуқ бўлади. Болаларини урғочиси ва эркаги биргаликда боқади. Уядаги болалар сони озиқ бўладиган ҳайвонларнинг кўп бўл иш ига боғлиқ. 4 тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.