ЯНГИЙЎЛ БИОКИМЁ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ЯНГИЙЎЛ БИОКИМЁ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — спирт сано ати корхонаси. «Ўзмевасабзавотузумсаноат холдинг» компанияси таркибида. Биокимёвий усул билан 3—4нав буғдойдан ректификация қилинган этил спирти, шоли чиқиндилари, ўсимлик хом ашёсидан техник спирт, емхашак ачитқиси, шунингдек, карбонат ангидрит, тормоз суюқлиги, қуруқ емхашак қўшимчаси ишлаб чиқаради. 1949 йилда гидролиз саноати корхонаси сифатида ишга туширилган. 1995 йилдан ҳозирги номда. 90-й. лар бошидан ғалладан озиқ-овқат (этил спирти) и. ч. ўзлаштирилди. Йиллик қуввати 821,4 минг дал. Корхона таркибида олий навли арақ ишлаб чиқарадиган «МайСано» қўшма корхонаси, крахмал ва крахмал қиёми ишлаб чиқарадиган «Крахмал» маъсулияти чекланган жамият фаолият кўрсатади. Маҳсулотлари қўшни мамлакатларга экспорт қилинади.