ЯНГИРАБОТ

ЯНГИРАБОТ — Навоий вилояти Хатирчи туманидаги шаҳарча (1972 йил дан), туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Зирабулоқ (14 км). Янгиработдан Навоий шаҳри гача 70 км. Аҳолиси 15,5 минг киши (2004). Пахта тозалаш з-ди, нон к-ти, МТП, қурилиш корхоналари ва бошқалар бор. Кичик, ўрта бизнес корхоналар, микрофирмалар ишлаб турибди. Умумий таълим мактаблари, лицей, болалар мусиқа ва санъат мактаби, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, музей, клуб муассасалари, маданият саройи, Мустақиллик, Хотира майдонлари, маданият ва истироҳат боғи бор. Марказий стадион, спорт майдончалари ва спорт заллари ва бошқалар бир қанча спорт иншоотлари фаолият кўрсатади. Туман марказий касалхонаси, туғруқхона, поликлиника, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янгиработ билан Навоий шаҳри ўртасида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.