ЯНГИҚЎРҒОН

ЯНГИҚЎРҒОН — Фарғона вилояти Бувайда туманидаги қишлоқ, туман маркази. Туманнинг жан. да жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Фурқат 12 км). Қўқон шаҳри дан 20 км шаркда. Аҳолиси 16 минг киши (2004). Хўжаликлари Катта Фарғона каналидан сув олади. Пахта тозалаш, ғишт здлари, автокорхона, қурилиш ташкилотлари, МПТ, кичик ва хусусий корхоналар, микрофирмалар, ипйигирув ва тўқув, тикувчиликтрикотаж фкалари, мева ва сабзавотни қайта ишлаш, гилам тўқиш, виночилик цехлари ишлаб турибди. Деҳқон бозори, автовокзал, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. 3 умумий таълим мактаби, 2 лицейгимназия, нафис санъат, болалар спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежи бор. Марказий ва болалар кутубхоналари, санъат саройи мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Фарғона ва Қўқон шаҳриларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.