ЯНГИОБОД

ЯНГИОБОД — Тошкент вилоятидаги шаҳар (1953 йил дан) Ангрен шаҳар Кенгашига қарашли. Яқин т. й. станцияси — Ангрен (22 км). Аҳолиси 9 минг киши (2004). Шаҳарда саноат, қурилиш корхоналари, автокорхона, алоқа бўлими, савдо, маданий ва маиший хизмат қўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаби, маданият уйи, кутубхона, поликлиника, тиббий пункт, дорихона мавжуд. Янгиобод — Ангрен йуналишида автобус ва маршрутли таксилар қатнови йўлга қўйилган.