ЯНГИКЎЛ

ЯНГИКЎЛ — Тошкент вилояти Бекобод туманидаги оқмас кўл. Ҳавзасининг майд. 2,36 км2. Сирдарёнинг ўз ўзани бўйлаб тартибсиз оқишидан вужудга келган. Суғориладиган майдонлардан оқиб тушадиган ташлама сувлар ҳисобига тўйинади. Маҳаллий балиқчилик учун аҳамияти бор.