ЯНГИЕР

ЯНГИЕР — Сирдарё вилоятидаги шаҳар. Вилоят кенгашига қарашли. 1957 йил да асос солинган. Тошкентдан 150 км жан. ғарбда, Тошкент — Ховос т. й., Катта Узбекистон тракти, Жанубий Мирзачўл канали ёқасида жойлашган. Т. й. станцияси. Вилоят маркази (Гулистон шаҳри) дан 30 км узокликда. Аҳолиси 30 минг киши (2004). Шаҳардаги 400 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектдан 34 таси йирик, 46 таси кичик корхона, 332 микрофирма, 2 қўшма корхона, 2 акциядорлик, 32 масъулияти чекланган жамиятдир. Қурилиш ташкилотлари, 3 автокорхона, таъмирлашмеханика, асфальтбетон, сопол қувурлари, ун, нон, сут здлари, қандолатпазлик ф-каси, савдо, маданий, ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 10 умумий таълим мактаби, гимназияинтернат, академик лицей, 3 касб-ҳунар (қурилиш, тиббиёт, педагогика) коллежи мавжуд. 5 кутубхона, 2 маданият уйи, клуб, маданият ва истироҳат боғи бор. 58 спорт иншооти, шу жумладан, стадион, спорт заллари, 2 сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, болалар футбол мактаби, «Янгиер» футбол командаси фаолият кўрсатади. Сайёҳлик ташкилоти мавжуд. Шаҳарда 3 та касалхона, 2 та поликлиника, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Жарқоқ — Тошкент газ қувури шаҳарни газ билан таъминлайди. Янгиердан Тошкент, Гулистон, Жиззах, Баландчақир, Боёвут ва бошқалар йўналишлар бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилган.