ЯНГИБОЗОР

ЯНГИБОЗОР — Бухоро вилоятининг Пешку туманицат қишлоқ, туман маркази (1950 йилдан). Янгибозор Тошкент — Самарқанд — Урганч — Нукус автомобиль магистрали ёқасида жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Когон (42 км). Вилоят маркази (Бухоро шаҳри)дан 35 км. Аҳолиси 5591 киши (2003). Аҳолиси ва хўжаликлари АмуБухоро машина каналидзн сув олади. Нон кти, 2 қурилиш ташкилоти, 4 акциядорлик жамияти, 130 кичик ва ўрта бизнес субъектлари ва бошқалар корхоналар, автовокзал, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.