ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ

ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ — Хоразм вилоятидаги туман. 1950 йил да ташкил этилган. Кейинроқ Урганч ва Гурлан туманларига қўшиб юборилган. Туман янгидан 1989 йилда ташкил этилди. Шим. ғарбдан Гурлан, жан. шарқдан Урганч, жан. ғарб ва ғарбдан Шовот туманлари, шим. ва шарқдан Амударё орқали Қорақалпоғистон Республикаси билан чегарадош. Майд. 0,34 минг км2.

Аҳолиси 66,4 минг киши (2005). Янгибозор туманида 1 шаҳарча (Янгибозор), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бошқирших, Боғолон, Бўзқалъа, Оёқдўрмон, УйҒУР> Чубаланчи, Ширинқўнғирот, Қаландардўрмон) бор. Маркази — Янгибозор шаҳарчаси.

Табиати. Рельефи пастбаланд текисликдан иборат. Ҳудуди шим. ғарбга қияланиб боради. Йиллик ўртача т-ра 11°. Июлнинг ўртача т-раси 2628°, янв. ники —6°. Иилига 80 90 мм ёғин тушади. Вегетация даври 180 — 200 кун. Туманнинг шим. ва шим. шарқидан Амударё оқиб ўтади. Экин майдонлари Қиличбойарна, Манғитарна, Қўнғиротёп, Нукусёп, Янгиёп, Ҳизирёп, Олғаёп, Шабика ва бошқалар канал ва ариқлардан суғорилади. Тупроқлари аллювиал, ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ, шўрхок тупроқлар. Баъзи жойларида кичик қумликлар сақланиб қолган. Ёввойи ўсимликлардан оқбош, янтоқ, шўра, чирмовуқ, печак, қамиш, якан, туранғил, тол, терак, жийда, ажриқ ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, бўрсиқ, қуён, қобон, илонлар, калтакесаклар, каламушлар; қушлардан тустовуқ, ҳар хил ўрдак, ғоз, қўтон, бирқозон ва бошқалар учрайди. Сой, канал ва бошқалар сув ҳавзаларида ҳар хил баликлар бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, туркман, рус, татар, корейс ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 195 киши. Шаҳар аҳолиси 6,3 минг киши, қишлоқ аҳолиси 60,1 минг киши.

Хўжалиги. Туман хўжалиги, асосан, қ. х. га ихтисослашган. Пахта тозалаш, ғишт здлари, маҳаллий саноат корхоналари, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Йирик, ўрта ва 151 кичик корхона, шунингдек, микрофирмалар фаолият кўрсатади. 2 қўшма корхона ташкил этилган. Қ. х. нинг етакчи тармоғи пахтачилик ва ғаллачилик (шу жумладан, шоличилик); чорвачилик, пиллачилик, сабзавотчилик, полизчилик, боғдорчилик ҳам ривожланган.

Умумий экин майд. 19,6 минг га, шундан 11,3 минг га ерига пахта, 4,1 минг га ерига дон, 81 га ерига картошка, 246 га ерига сабзавот экилади (2005). Амударё бўйидаги тўқай ва ўрмонзорлар — 538 га. Қ х. соҳасида 12 қ. х. корхонаси, 3 акциядорлик жамияти, 9 хусусий фирма, 1226 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 33,5 мингдан зиёд қорамол, 4,7 мингдан ортиқ қўй ва эчки, 64,2 мингга яқин парранда боқилади (2005).

2004/05 ўқув йилида 31 умумий таълим мактабида 16 мингдан зиёд ўқувчи таълим олди. Болалар спорт мактаби, 31 кутубхона, 15 клуб муассасаси, стадион, 35 спорт зали ва бошқалар спорт иншоотлари бор. Туман марказий касалхонаси (220 ўрин), 2 тиш даволаш поликлиникаси, 10 фельдшеракушерлик пункти, 3 қишлоқврачлик амбулаторияси, 10 қишлоқ врачлик пункти ва бошқалар тиббий муассасаларида 97 врач (ҳар 10 минг кишига 14,1 врач), шунингдек, ўрта тиббий ходимлар аҳолига хизмат кўрсатмоқда. 1953 йилдан «Янгибозор кўзгуси» газ. нашр этилади. (адади 2270; 2005 йил)