ЯНГИБОЗОР

ЯНГИБОЗОР — Хоразм вилояти Янгибозор туманидит шаҳарча (1983 йилдан), туман маркази. Хоразм вилоятининг шим. ғарбий қисмида жойлашган. Вилоят маркази (Урганч шаҳри) гача 20 км. Яқин т. й. станцияси — Урганч (20 км). Аҳолиси 6,3 минг киши (2005). Янгибозорда пахта тозалаш, ғишт здлари, қурилиш корхоналари, йирик, ўрта бизнес, кичик корхоналар, микрофирмалар, автокорхона, МТП ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, лицей, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, маданият уйи, маданият ва истироҳат боғи, амфитеатр, клуб муассасалари, стадион, Хотира майдони бор. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янгибозордан Урганч шаҳри ва Гурлан шаҳарчасига автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.