ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ

ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ — Хоразм вилоятидаги туман, 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Шим. дан Хонқа, шарқдан Боғот, ғарбдан Хива туманлари, жан. дан Туркманистон билан чегарадош. Майд. 0,40 минг км2. Аҳолиси 84,5 минг киши (2005). Туманда 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гулланбоғ, Гулобод, Каттабоғ, Остона, Охунбобоев, Таган, Чиғирчи, Янгиариқ, Қуруқтом) бор. Маркази — Янгиариқ қишлоғи.

Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг жан. шарқида жойлашган. Рельефи, асосан, пасттекисликдан иборат. Жанубий даги каттагина майдон қум барханлари билан банд. Обулкўл, Мўлтанг, Шўркўл, Жирмизкўл ва бошқалар коллекторлар бор. Туман хўжаликлари Остона, Оқмачит, Қуруқтом, Таган, Каттабоғ ва Амударёдан чиққан магистрал каналларидан сув олади. Туман ҳудудида кўл кўп. Улуғшўркўл, Обулкўл, Тангали, Баёткўл, Кичиккўл ва бошқалар шулар жумласидан. Уларнинг аксарияти бир бири билан туташтирилган. Туман кўллари балиқчиликда вилоятда етакчи ўринни эгаллайди. Кўллар негизида ихтисослаштирилган балиқ к-ти ташкил этилган. Иклими кескин континентал. Йиллик ўртача т-ра 11,8°. Янв. ойининг ўртача т-раси — 4,5°, энг паст т-ра —31°. Июль ойининг ўртача т-раси 27°, энг юқори т-ра 45°. Вегетация даври 208 кун. Йилига 82 мм ёғин тушади. Ёғиннинг асосий қисми баҳорда ёғади. Тупроқлари, асосан, шўрлашган ўтлоқ ва ўтлоқи бўз тупроқлардан иборат. Тупроқ шўри коллектор ёрдамида ювиб турилади. Ёввойи ўсимликлардан чангал, оқбош, янтоқ, шўра, печак, ажриқ, қамиш, якан ва бошқалар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, қуён, ондатра, каламуш ва бошқалар; паррандалардан ўрдак, ғоз, қашқалдоқ, чағалай, қарға, чумчуқ ва бошқалар кўп.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (96%), шунингдек, туркман, татар, кореис, рус ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 211,2 киши.

Хўжалиги. Туманда пахта тозалаш, ғишт, мева консервалаш здлари, таъмирлаш устахонаси, Ўрта Осиё — Марказ газ қувурининг 3компрессор ст-яси, Хоразм балиқ кти, балиқ дудлаш цехлари, қурилиш ташкилотлари, МТП, автокорхона, 100 га яқин кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон бозори, 1100 дан зиёд микрофирма бор. Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси (калава ип ишлаб чиқарилади) ишлаб турибди. Шиша ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Туман қ. х., асосан, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган, шунингдек, чорвачилик, балиқчилик, пиллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ҳам ривожланган. Қ. х. да 8 ширкат хўжалиги, 2 акциядорлик жамияти, 17 қ. х. корхонаси, 6 хусусий ферма, 1 ижара хўжалиги фаолият кўрсатади. Янгиариқ туманида жами экин майд. 13 минг га дан зиёд, шу жумладан, 6,5 минг гектар ерга пахта, 1,7 минг гектарга ерга дон, 164 га ерга сабзавот экинлари экилади. Янгиариқ тумани даги жамоа ва шахсий хўжаликларида 30 мингдан зиёд қорамол, 19,8 мингга яқин қўй ва эчки, 108 мингдан зиёд парранда боқилади (2004).

Туманда 40 умумий таълим, болалар спорт мактаби, 4 касб-ҳунар коллежи бор. Туман марказий кутубхонаси ва унинг 40 та тармоғи, 24 клуб муассасаси, маданият уйлари фаолият кўрсатади. Стадион, 34 спорт зали ва бошқалар спорт иншоотлари ишлаб турибди. Туман марказий касалхонаси (210 ўрин) ва унинг бўлимлари, 2 тиш даволаш поликлиникаси, 14 фельдшеракушерлик пункти, 2 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 7 қишлоқ врачлик пункти, дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатади. Ушбу тиббий муассасаларда 161 врач, 714 ўрта тиббий ходим ишлайди. Янгиариқ тумани ҳудудида Шайх Мухтор Валий меъморий мажмуаси (14аср) сақланган. 1936 йилдан «Янгиариқ овози» газ. нашр этилади (адади 927; 2005 йил).