ЯНГИ ТАРИХ

ЯНГИ ТАРИХ — жаҳон тарихини даврлаштиришда, асосан, тарих фанида ўрта асрлар тарихи билан энг янги тарих оралиғидаги (17-аср ўрталаридан то 20-аср бошларигача бўлган) даврнинг умумий номланиши. Бироқ жаҳондаги турли халқлар ва давлатларда Янги тарих тушунчаси бошқа тарихий даврларни ўз ичига олиши мумкин. Мас, Ўзбекистон тарихининг Янги тарих даври юқорида кўрсатилган хронологик чегарадан анча фарққилиб, у 19-аср ўрталаридан то 1991 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда ҳоз. Ўзбекистон ҳудуди подшо Россияси ва совет тузуми мустамлакачилиги остида бўлган.