ЯНГИ ШОТЛАНДИЯ

ЯНГИ ШОТЛАНДИЯ — Канаданинг жан. шарқий қисмидаги провинция, Янги Шотландия я. о. ва КейпБретон о. да. Майд. 55,3 минг км2. Аҳолиси 944,7 минг киши (2002). Маъмурий маркази — Галифакс шаҳри Янги Шотландия иқтисодий жиҳатдан ривожланган провинция. Фойдали қазилмалардан кўмир, барит, гипс қазиб чиқарилади. Қора металлургия, нефтни қайта ишлаш, кокскимё, транспорт машинасозлиги, озиқ-овқат, целлюлозақоғоз ва ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Қ. х. шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Боғдорчилик ривожланган. Янги Шотландиянинг туб аҳолиси индейслар. 17-асрнинг бошларидан европаликлар — французлар ва инглизлар кўчиб борган. Англия — Франция урушидан сўнг 1713 йилдан 1867 йил гача Буюк Британия мулки.