ЯНГИ ОЙ

ЯНГИ ОЙ — Ойнинг Ер билан Қуёш орасида бўлган вақтдаги фазаси; ингичка ўроқ шаклидаги 1,5 кунлик пайти. Бу вақтда Ойнинг Қуёш ёритиб турган қисми Ерга тескари томонда бўлгани учун Ой Ердаги кузатувчига кўринмайди. Агар Янги ой пайтида Ой Ер ва Қуёш марказларини хаёлан бирлаштирувчи тўғри чизиқда бўлса, Қуёш тутилиши ҳодисаси рўй беради. Янги ой пайти ой календарида ой ҳисобининг бошланиши деб қабул қилинган.