ЯНГИ МИРИШКОР

ЯНГИ МИРИШКОР — Қашқадарё вилояти Миришкор туманицати қишлоқ, туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Косон (33 км). Янги Миришкордан вилоят маркази (Қарши шаҳри) гача 43 км. Аҳолиси 3 минг киши (2005). Умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, автокорхона, МТП, пахта тозалаш з-ди, кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Мусиқа мактаби, маданият ва истироҳат боғи, 2 спорт иншооти мавжуд. Туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, касалхона, поликлиника, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар бор.