ЯНГИ МАРҒИЛОН

ЯНГИ МАРҒИЛОН — Фарғона вилоятидаги шаҳарча (1947 йилдан). Марғилон шаҳар кенгашига қарашли. Марғилондан 3—4 км жан. да. Яқин т. й. станцияси — Марғилон. Аҳолиси 23 минг киши (2004). Шаҳарда бир неча корхона, қурилиш ташкилотлари, деҳқон бозори, 4 умумий таълим мактаби, марказий кутубхона, маданият саройи, алоқа бўлими, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, поликлиника, касалхона, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Янги Марғилондан Марғилон ва Фарғона шаҳриларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.