ЯНГИ ГРАНАДА

ЯНГИ ГРАНАДА — асосий ўзаги Колумбия ҳисобланган Жанубий Америкадаги испан мустамлакалари номи (1538 йилдан). Турли вактларда ҳоз. Венесуэла, Панама, Эквадор ҳудудларини ўз ичига олган. Испаниядан мустақил бўлгани (1819)дан сўнг 1863 йилгача ҳоз. Колумбия ва Панама ҳудудининг номи.