ЯНГИ АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ЯНГИ АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ — Ўзбекистон энергетика тизимидаги йирик иссиқлик электр ст-яси; унитар корхона. Тошкент вилояти Ангрен шаҳри яқинидаги Нуробод шаҳарчасида жойлашган. ст-янинг ўрнатилган қуввати 2100 МВт, ҳар бири 300 МВт қувватли 7 энергоблокка эга. ст-я қурилиши ва тайёргарлик ишлари 1976 йилда бошланган. 1985 йил 3 апр. да ст-янинг 1энергоблоки фойдаланишга топширилган. 1995 йил 23 авг. да 7энергоблок ишга туширилган. Энергоблокларнинг асосий ёқилғиси 1блокдан 5блоккача — кўмир ва газ, резерв ёқилғи — мазут; 6 ва 7блокларда — газ, захира ёқилғи — мазут. Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва ОлмалиқОҳангарон саноат р-ни корхоналарини электр қуввати билан таъминлайди. Қуватлар 220 ва 500 кВ электр узатиш линиялари орқали тарқатилади. 2003 йилда 5588,5 млн. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарилди, истеъмолчиларга 132 минг Гкал иссиқлик энергияси берилди.