ЯНГИ АҲД

ЯНГИ АҲД — Библиянинг бир қисми. Қадимги аҳддан фарқли равишда фақат христианликда эътироф этилади. 4 инжил ва бошқалар муқаддас ёзувлар тўпламидан иборат. Юнон тилида ёзилган. Унда Исо Масиҳнинг ердаги ҳаёти, у чеккан азоб-уқубатлар, кўрсатган мўъжизалари, тирилиши ва бошқалар ҳақидаги ривоятлар, панд-насиҳатлар бор. Тахм. 1-асрнинг 2-ярми — 2-аср бошларида яратилган. Янги аҳд христианликнинг пайдо бўлиши тарихини ўрганишда муҳим манбалардан ҳисобланади.