ЯМАТОЭ

ЯМАТОЭ — япон тасвирий санъатидаги мактаблардан бири; Ю—Па. ларда шаклланган. Тарихий мавзудаги ҳамда аслзодаларнинг ҳаётидан олинган афсонавий саҳналар, сарой романларига ишланган композициялар ҳуснихатлар билан қўшилиб кетган, кўпроқ ўрамларга тушь ва бўёқларда бажарилган, одатда туркумлар ҳосил қилган. Энг гуллаган даври 12 — 14-асрларга тўғри келади. Яматоэ э хусусиятлари (нақш шаклидаги булутлар, параллел перспективалар усули ва бошқалар) кейинчалик Кано ва Укиёэ мактабларининг таркибий қисмларига айланган. Йирик вакиллари — Фудзивара Нобудзанэ, Фудзивара Таканобу ва бошқалар.