ЯМАНЛИКЛАР

ЯМАНЛИКЛАР, Яман араблари — халқ, Яманнинг асосий аҳолиси. Умумий сони 13,7 млн. киши (1990йлар ўрталари). 1,4 млн. киши Саудия Арабистонида яшайди. Форс кўрфази давлатлари, Тунис, Германия, Франция, Буюк Британияда ҳам яшашади. Улар ҳунармандчилик, балиқ овлаш, нефтни қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатида меҳнат қилмоқдалар. Диндорлари — мусулмонлар (суннийлар ва шиалар).