ЯЛТИРОҚ ҚУНҒИЗЛАР

ЯЛТИРОҚ ҚУНҒИЗЛАР — қаттиққанотли ҳашаротлар туркумига мансуб оила. Уз. 1—6 мм, танаси бўртиқ, ялтироқ. 2000 дан кўпроқ, жумладан, Ўзбекистон фаунасида 10 га яқин тури маълум. Карамдошлар, бурчоқдошлар ва бошқалар ўсимликлар гули, ғунчаси, айрим . турлари қуруқ ўсимлик қолдиқлари, замбуруғ мицелийлари ва Рапс ялтироқ мурдалари билан озиқланади. Бир қанча турлари йиртқич: пўстлоқхўр ва узунтумшуқ қўнгизлар қуртлари, ширалар ва кокцидиясимонлар личинкаларини қиради.