ЯЛАНГТЎШТЕПА

ЯЛАНГТЎШТЕПА — шаҳар харобаси (мил. ав. 2—1, мил. 7—8-асрлар). Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Ўргулсой дарёсининг қуруқ ўзани бўйида. 1973 йилда Э. В. Ртвеладзе томонидан аниқланган. Умумий майд. 30 га. 3 қисмга бўлинган: қўрғон, шаҳристон ва қабристон. Қўрғон тўғри тўртбурчак тархли (110×100 м), девор ва хандақ билан ўралган. Қўрғоннинг жан. тарафида дарвоза, бурчакларида ярим айлана шаклли миноралари бор. Кушон даврига оид сопол идишлар, терракотадан ясалган маъбуданинг боши, арфа чалаётган қиз ҳайкалчаси топилган.