ЯЛАНГ ХАЛТАЛИ ЗАМБУРУҒЛАР

ЯЛАНГ ХАЛТАЛИ ЗАМБУРУҒЛАР — аскомицетлар синфига мансуб замбуруғлар кенжа синфи. Кўпчилик Яланг халтали замбуруғлар бир ҳужайрали, куртакланиш ёки бўлиниш орқали кўпаяди; айрим турларида кучсиз ривожланган мицелий бўлади. Аскирлари куртакланадиган ҳужайранинг ўзида ёки бевосита мицелийда ҳосил бўлади; мевали тана ҳосил бўлмайди. 2 қабиласи (эндомицетсимонлар ва тафринсимонлар), 350 га яқин тури бор. Эндомицетсимонларга ачитқичлар гуруҳи киради; аски зиготадан аскоген гифлари иштирокисиз ривожланади. Тафринсимонларда дикарионтик стадияси устунлик қилади. Тупроқда, мевалар сиртида ва бошқалар шакарга бой субстратларца учрайди; ўсимликларда паразитлик қилиб (асосан, тафринсимонлар), тўқималарда гипертрофия пайдо қилади.