ЯЛАНГ ЖАБРАЛИЛАР

ЯЛАНГ ЖАБРАЛИЛАР, яланғоч жабралилар — орқа жабрали моллюскалар туркуми. Чиғаноғи ва мантия бўшлиғи йўқолиб, иккиламчи жабралари ривожланган (номи шундан). Уз. 20 см гача. Танаси ва жабралари қизил тусда. Планктондаги личинкаси чиғаноғини метаморфоздан сўнг ташлаб юборади. 200 га яқин тури денгизларда тарқалган. Шилимшиқ модда билан қопланган тухумларини ипга тизиб қўяди. Йиртқич бўшлиқичлилар билан озиқланганида бўшлиқичлилар танасидаги отувчи ҳужайралари ҳазм бўлмасдан Яланг жабралиларнинг ҳазм қилиш системаси орқали унинг орқа томонига ўтади ва ҳимоя функциясини бажара бошлайди. Сув тубида, балчиқда, баъзан планктонда яшайди.