ЯКУТСК

ЯКУТСК — шаҳар, РФ Саха Республикаси пойтахти. Лена дарёси бўйидаги порт. Аҳолиси 210,7 минг киши (2002). Республиканинг саноат ва маданият маркази. Я. Лена дарёсининг ўнг соҳилида, 1632 йилда острог (ўткир учли ёғочлар билан ўралган қалъа) сифатида вужудга келган. 1642—43 йилларда дарёнинг чап соҳилига кўчирилган. 17 — 18-асрнинг 1-ярмида Я. Шим. Шарқий Сибирнинг ҳарбиймаъмурий ва савдо маркази ҳамда Узоқ Шарқда рус мустамлакачилигининг таянч пункти бўлган. Якутск аҳолисини, асосан, руслар (казаклар, саноатчилар, савдогарлар, бадарға қилинганлар) ташкил қилган. 1708 йилдан Якутск Сибирь губернясида, 18-аср охиридан Иркутск губерняси таркибига кирган. 1851 йилдан Якутия вилояти маркази, 1922 йилдан Якутия Мухтор ССР пойтахти.

20-аср ўрталаридан Якутск саноат, илмий ва маданий марказига айланди. Қурилиш материаллари ктлари, кемасозлик, кема таъмирлаш, сут, балиқ, пиво, ликёрарақ ва бошқалар здлар, енгил саноат (шу жумладан, кўнпойабзал) корхоналари, ГРЭС ишлаб турибди. Унт, бир қанча ўрта махсус билим юртлари, Россия ФА Сибирь бўлимининг илмий маркази, 3 театр, телемарказ, 6 музей, жумладан, тарих — ўлкашунослик, адабиёт, Ғарбий Европа санъати, тасвирий санъат, олмос музейлари бор. Меъморий ёдгорликлардан Спас монастири (17-аср), воевода канцелярияси (18-аср) бинолари сақланган.