ЯКУНЛОВЧИ ҲУЖЖАТ

ЯКУНЛОВЧИ ҲУЖЖАТ, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг Якунловчи ҳужжати — халқаро шартнома. 1975 йил 1 авг. да Хельсинки шаҳрида Европанинг 33 давлати, АҚШ ва Канада раҳбарлари имзолаган. Якунловчи ҳужжатнинг тўла ҳажмда ва бир бутун ҳолда бажарилиши лозим бўлган асосий қоидалари:

1) Европада хавфсизликни таъминлаш;

2) иқтисодиёт, фан ва техника соҳаларида ҳамкорлик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;

3) гуманитар ва бошқалар соҳаларда ҳамкорлик қилиш;

4) кенгашдан кейин янада олға қадамлар қўйиш. Якунловчи ҳужжатда ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик нормаларини белгиловчи 10 тамойил бўлиб, улар қуйидагилар: с. уверен тенглик; суверенитетга хос ҳуқуқларни ҳимоя қилиш; куч ишлатмаслик ёки куч ишлатаман деб дўқпўписа қилмаслик; чегаралар дахлсизлиги; ҳудудий бутунлик; жанжалларни тинч йўл билан ҳал қилиш; ички ишларга аралашмаслик; инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурматлаш; халқлар тенг ҳуқуқлиги ва уларнинг ўз тақдирини ўзи хоҳлаганча ҳал қилиш ҳуқуқи; давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш; халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни бажариш. Якунловчи ҳужжат — Европани мустаҳкам тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилган қитъага айлантиришнинг муҳим омилига айланди. 1992 йил мартгача 51 давлат Я. ҳ. га имзо чеккан. Яна қ. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти.