ЯКАН

ЯКАН — якандошлар оиласига мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик ўт ўсимликлар туркуми. 250 тури маълум. Асосан, мўътадил ва совуқ минтақаларда, тропик ва субтропик зонанинг баланд тоғликларида тарқалган. Ўзбекистонда Яканнинг чўлбақа Якани ёки қизғиш Якан, дурагай Я., эгилган Якан, йирик чангдонли Якан, бўғимли ёки ялтироқ Якан ва жерар Якани ёки қизил Я. каби 16 тури мавжуд. Бўйи 10—90 см гача, барглари қинли, гуллари қўнғироқ ёки сарғишяшил, икки жинсли соябонсимон тўпгулларга йиғилган. Май — авг. ойларида гуллаб, сентябр — октябр да уруғлайди. Меваси уч уруғли кўсакча. Ўзбекистоннинг барча туманларидаги зах, серсоя ерларда ҳамда бегона ўт сифатида шолизорларда ўсади. Кўпгина турлари чорва моллари учун яхши озуқа.