ЯДРО

ЯДРО — кўпчилик бир ҳужайрали ва ҳамма кўп ҳужарайли организмлар ҳужайраларининг асосий таркибий қисми. Ядронинг бўлиши ёки бўлмаслигига биноан, организмлар эукариотлар ва прокариотларп ажратилади. Прокариотлар ҳужайрасида ирсий модда ДНК цитоплазмадан чегараланмаган, бир қанча органоидлар бўлмайди. Эукариотлар ҳужайрасида ДНК сакловчи структуралар — хромосомалар ва митохондриялар бор. Генлардаги ирсий ахборот орқали Ядро ҳужайрада оқсил синтези, морфологик ва физиологик жараёнларни бошқаради. Ядро билан цитоплазма ўртасида узлуксиз моддалар алмашинуви содир бўлиб туради. Ядрони ҳайвон ҳужайраларида Я. Пуркинье (1825), ўсимлик ҳужайраларида Р. Броун (1831 — 33) кашф этишган. Ҳужайраларда Ядро битта ёки кўп бўлиши мумкин. Ядро цитоплазмадан 2 қават мембрана билан ажралган; ташқи мембранасида рибосомалар жойлашади.