ЯДРО КУЧ ҚУРИЛМАСИ

ЯДРО КУЧ ҚУРИЛМАСИ — ядро энергияси ҳисобига ишлайдиган куч қурилмаси. Атом реактори ва буғ ёки газ турбинасидан иборат. Реакторда ажралган иссиқлик энергияси турбинада механик ёки электр энергиясига айланади. Энг кенг тарқалган Ядро куч қурилмаси босим остидаги сувсувли реактор ҳисобланади. Ядро куч қурилмасида уран изотопларидан фойдаланилади. Ундаги ф. и. к. 40% га етади. Ядро куч қурилмасидан музёрар кемалар, сув ости кемалари ва атом электр станциясида фойдаланилади.