УЗЗОЛ

УЗЗОЛ (араб. — пастга сакраш, тушиш) — Ўн икки мақом ва Шашмаком таркибида маълум шўъба номи. Унда куй ҳаракатида 4 — 5 погона пастга қўққисдан сакраш (тушиш) рўй беради. Уззолнинг дастлабки куй тузилиши ҳақида маълумот йўқ. Мусиқа рисолаларида унинг квинта диапазонидаги товуш қаторигина келтирилган. Шашмақомда Бузрук мақомининг биринчи гуруҳ шўьбалари орасида «Талқини Уззол», «Насри Уззол» номли шўъбалар ва «Уфари Уззол» қисми мавжуд. Улар жуда ёкимли ва жозибали ашула йўллари бўлиб, бошланиш жумласида куй квартагача пастга сакрайди. Хоразм макрмларида эса бу ҳаракат погонамапоғона туширилади. Уззол шўъбалари ва уфари даромад, миёнхат ҳамда туширим қисмларидан таркиб топган, 3 турли дойра усулида ижро этиладиган бир хил ашула йўлидир. Уззол намуд сифатида ҳам кўпучрайди. Намуди У. Бузрук ва Рост макрмларининг турли шўъбаларида, шунингдек, йирик шаклдаги мумтоз куй ва ашулаларда, бастакорлар ижодида ҳам кенг қўлланилган. Уйғурларда Ўзҳол деб номланиб, куй тузилиши Шашмакрмдаги Уззолдан бутунлай фарқ қилади.