УБАЙДУЛЛАЕВ

УБАЙДУЛЛАЕВ Маматхон (1925.3.3, Наманган) — Ўзбекистон халқ артисти (1982). 1943 й. дан Наманган вилоят мусикали драма ва комедия театрида ишлайди. «Оғриқ тишлар»даги Мамарасул, «Отелло»да Яго, «Майсаранинг иши»да Чўпон, «Она қалби»да Эркин, «Шубҳа»да Ҳайдар, «Қирол Лир»да Граф Эмонд, «Нурхон»да Мамат, Ҳожи, «Тоҳир ва Зуҳра»да Қоработир, «Ҳамлет»да Ҳамлет, «Сарвқомат дилбарим»да Илёс, «Эзоп»да Ксаф, «Азиз ва Санам»да Жунаидхон каби ролларни ўй н аган. Қақрамонларини нозик психологик кечинмалар орқали ифода этиш, нутқ ва ҳаракатларнинг ранг-баранглиги, кучли темперамент У. ижодининг етакчи хусусиятларидан. «Элюрт ҳурмати» ордени (1998), «Шухрат» медали (1993) билан мукофотланган.