УАЙТСПИРИТ

УАЙТСПИРИТ (инг. white оқ, рангсиз ва spirit — спирт, бензин) — эритувчи бензин, суюқ углеводородлар аралашмаси. Қайнаш т-раси 165 — 200° (98%), зичлиги 795 кг/м3, учувчанлиги 3—4,5. У. с. кимёвий барқарор бўлиши, сакланганда ранги ва таркиби ўзгармаслиги, таркибида эрувчан кислоталар, ишкррлар, сув ва механик аралашмалар бўлмаслиги керак. Уайтспирит нефтни ҳайдаб олинади, лок-бўёқ саноатида эритувчи сифатида қўлланади.