УАЙТ

УАЙТ (Watt) Жеймс (1736.19.1, Гринок, Шотландия — 1819.19.8, Хитфильд, Англия) — инглиз ихтирочиси, универсал буғ машинаси яратувчиси; Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1875). Икки ёқлама ишлайдиган буғ машинасини ихтиро қилган (1774—84); бунда марказдан қочма ростлагични, цилиндр штокидан балансирга параллелограмм ёрдамида қаракат узатишни қўллаган ва 1784 й. да патент олган. Уайт яратган машина маҳсулотларни машина ёрдамида и. ч. га ўтишда катта роль ўйнаган.