УЗУНОЁҚЛИЛАР

УЗУНОЁҚЛИЛАР (Tipulidae) икки қанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Танаси чўзиқ (12— 30 мм), қанотлари энсиз узун, оёклари нозик ва танасига нисбатан жуда узун (номи шундан). 2500 га якин тури бор. Қуртлари тупроқдаги ёки сувдаги чириётган ўсимликлар, сувўтлар ва йўсинлар, баъзан ўсимликлар илдизи ва ёш барглари билан озикланади. Нам ва бирмунча илиқ иқлимли ҳудудларда тарқалган. Ўзбекистонда бир неча тури учрайди. Узуноёқлилар вояга етган даврида озиқланмайди. Сув бўйи ва салкин жойларда оқшом пайти ёки тунда секин учиб юради. Хавф туғилганида оёқларини узиб ташлаб, душмандан қочиб қутулади. Зараркунанда Узуноёқлилар куртлари полиз экинларига зиён келтиради.