УЗУН ТЎЛҚИНЛАР

УЗУН ТЎЛҚИНЛАР — тўлкин узунлиги 1 км дан 10—20 км гача бўлган радиотўлқинлар. Радиотўлқиилар дифракцияси ва ионосферадан қайтиши натижасида Ернинг сферик сирти бўйлаб 1—2 минг км гача бўлган масофаларга тарқалиши мумкин. Узун тўлқинлар Ер сиртида кам ютилади ва шу сабабли қиска тўлқинларга. нисбатан ўз қувватини кам йўқотади. Узун тўлқинлар тарқалишига ионосфера деярли таъсир этмаганлиги учун уларнинг сутка давомида тарқалиши ўзгармайди. Бу, ўз навбатида, барқарор алоқани таъминлайди ва Узун тўлқинларни узоқ масофали (2000 км даги) алоқа тизимларида қўллаш имконини беради.