УЗУК

УЗУК — қўл бармоғига тақиладиган заргарлик буюми; олтин, кумуш, мис ва б. металлардан турли катталик ва оғирликда ҳалқа шаклида ясалади. Кўзли Узук (кўзи гавҳар, ёкут, дур ва б. Узуклар. қимматбаҳо тошлар ва шишадан), кўзсиз Узук (нақшли ва нақшсиз), никоҳ У. (одатда, никохдан сўнг тақилади), муҳр У. (кўзи ўрнида муҳр ўрнатилган) ва б. хиллари бор. Қуйма ва суқма усулида ишланадиган Узук юзасига жило берилади. Ҳозир махсус заргарлик корхоналарида ҳам тайёрланади.