УЗОҚОВ Муллажон Каримович

УЗОҚОВ Муллажон Каримович (1907, Қўқон — 1960.30.12, Тошкент) — ҳарбий арбоб, гвардиячи генералмайор (1957). 1929 й. дан армия сафида. Тошкент ҳарбийсиёсий билим юртини тугатган (1933). Москва ҳарбийсиёсий академия тингловчиси (1934 — 38). У. Шим. Кавказ ҳарбий округи 10отлиқ дивизиясининг сиёсий бўлимида катта йўриқчи (1938— 39), Калинин ш. даги ҳарбийсиёсий билим юрти бошлиғининг ўринбосари (1939 — 40), Урта Осиё ҳарбий округи 566гаубицали артиллерия полкининг (1940—41), 38алоҳида курсантлар бригадаси 103 ва 99отлиқ дивизияларининг ҳарбий комиссари (1941 — 42). 2-жаҳон урушида Жан. Ғарбий, Сталинград, Дашт, Марказий ва 1Белоруссия фронтлари сафида дивизия командирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари ва сиёсий бўлим бошлиғи. Урушдан сўнг 23отлиқ дивизия сиёсий бўлимининг бошлиғи (194546), УзССР Ҳарбий комиссари (1946 — 59). Тошкент ш. даги кўчалардан бири Узоқов номи б-н аталган.