УЗОҚОВ

УЗОҚОВ Маъмуржон (1904.20.4 Марғилон — 1963.12.6) — Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939). Маматбува ҳофиз, Болтабой Ражабов, Ҳамроқул қори сингари ҳофизлар таъсирида ашула айтишни бошлаган. Ҳасан қоридан дутор чалиш ва яллаларни, Ж. Султоиовдан катта ашуланинг мураккаб йўлларини ўзлаштирган. 1922 — 25 й. лар Худойберган ҳофиз Мақсумов, 1926—32 й. лар Ҳасан қори, 1933 — 62 й. лар Ж. Султонов б-н ҳамнафасликда куйлаган. Дастлаб халқ тўйсайилларида, чойхоналарда хизмат қилган. Марғилон театрида хонанда (1937—39), Муқимий театрида [Тоҳир, Жарчи (С. Абдулла; Т. Жалилов, «Тоҳир ва Зуҳра») ролларини ўйнаган] артист ва хонанда (1939—50), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1950—52), Ўзбек давлат эстрадаси (1952—62)да яккахон хонанда. Баланд, ширадор ва ўта таъсирли овоз соҳиби. Репертуаридан халқ ашула, ялла ва катта ашулалар («Ул кун жонон», «Насиҳат», «Келдим», «Жонон келур», «Кўзларинг», «Бает», «Парво этиб кет», «Калам қошинг», «Айладинг», «Ёлгиз», «Кўп эрди ҳасратим жоно», «Сайдинг қўябер, сайёд»), бастакорлар асарлари (айниқса, М. Мирзаевнинг «Якка бу Фарғонада», «Суратинг», «Доғман», «Ёр истаб», «Баҳор», «Қачон бўлғай, ким», «Бир келиб кетсин» каби), мумтоз ашулалар («Феруз», «Мустаҳзод», «Бает V») урин олган. Узоқов Фарғона хонандалик мактаби анъаналарини давом эттирган ва ўзбек мусиқа маданияти тарихида чу кур из қолдирган. Ижролари Ўзбекистон радиоси жамғармасига, бир нечта грампластинка ва компакт дискларга ёзилган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени (2000) билан тақдирланган. Марғилон кўчалардан бири, болалар мусиқа мактаби ҳамда шаҳар маданият ва истироҳат боғига Узоқов номи берилган. 1997 й. дан Маргилонда Ж. Султонов ва М. Узоқов номидаги хонандалар танлови ўтказилмоқда.