УЗНАДЗЕ Дмитрий Николаевич

УЗНАДЗЕ Дмитрий Николаевич [1886.20.12(1887.1.1), Грузиянинг Зестафон тумани Сакар қишлоғи — 1950.12.10, Тбилиси] — грузин психологи ва файласуфи. Грузия ФА акад. (1941). Лейпциг (1909) ва Харьков (1913) унтларини тугатган. 1915 й. Грузияда грузин тилида ўқитиладиган хотинқизлар ўрта мактабини ташкил қилган. Тбилиси ун-тининг асосчиларидан (1918) бири. Унинг ташаббуси билан бу унтда психология бўлими, кафедраси ва экспериментал психология лаб. си очилган. Грузия ФА психология ин-тига асос солинган вактдан бошлаб унинг директори бўлган (1950 й. дан Узнадзе номида). Утафаккур, нутқ, идрок, фаолият психологиясига оид бир неча асарлар ёзган. Психологияда установканинг оригинал назарияси, шунингдек, психология фанининг турли соҳалари бўйича дарсликлар муаллифи.