УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ

«УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ» — ўзбек тилида 2 ойда 1 марта чиқадиган илмийуслубий журнал. Муассислари — ЎзР Халқ таълими вазирлиги, Т. Н. ҚориНиёзий номидаги Ўзбекистон пед. фанлари и. т. институти, «Ma’rifat — madadkor» нашриёти. Жур. 2001 й. дан Тошкент ш. да чика бошлаган. Унинг саҳифаларида «Мактабгача таълим», «Умумий ўрта таълим», «Мактабдан ташкари таълим», «Ўрта махсус, касбҳунар таълими», «Олий таълим», «Олий ўқув юртидан кейинги таълим», «Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш» рукнлари бўлиб, унда ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ республикамиз узлуксиз таълим тизимида амалга оширалаётган ислоҳотлар ҳақидаги материаллар бериб борилади. Адади 10 мингга яқин (2004).