УЗЛУКЛИЛИК ВА УЗЛУКСИЗЛИК

УЗЛУКЛИЛИК ВА УЗЛУКСИЗЛИК — материянинг тузилиши ҳамда ривожланиши жараёнини ифодаловчи фалсафий категориялар. Узлуклилик материянинг фазо ва вактда тузилиши ва ҳолати, унинг элементлари, кўринишлари ва яшаш шакллари, ҳаракати ва ривожланиши жараёнининг «донадоналиги» (дискретлиги) ни биддиради. У ривожланиш жараёнидаги материянинг бўлиниш хусусияти ва маълум даражада ички дифференциацияланиши ҳамда унинг таркибидаги барқарор элементлар, муайян сифатларга эга бўлган тузилмалар (мас, элементар зарралар, ядролар, атомлар, молекулалар, организмлар, сайёралар ва б.)нинг нисбатан мустақил мавжудлигига асосланади.

Узлуксизлик эса, аксинча, маълум даражада мураккаб системалар таркибидаги элементларнинг бирлиги, ўзаро боғланиши ва бирбирини тақозо қилишини билдиради ва муайян объектнинг нисбий барқарорлиги ва бўлинмаслигига асосланади. Ҳар қандай предмет ёки жараённинг структураси Узлуклилик ва узлуксизлик ва у. нинг бирлиги сифатида намоён бўлади. Уларнинг бирлиги турли ҳодисаларнинг ривожланиш жараёни учун ҳам хосдир. Бунда узлуклилик муайян системанинг янги сифатта ўтишини билдирса, узлуксизлик унинг нисбий турғунлигини, маълум меъёр доирасида бўлишини билдиради. Узлуклилик ва узлуксизлик ва у. ни бирбиридан ажратиш, уларни бирбирига қарши қўйиш ёки бирортасининг аҳамиятини бўрттириб юбориш уларнинг ўртасидаги бирлик, ўзаро боғланишнинг узилиши, йўқолишига олиб келади.