УЗАТМА

УЗАТМА (машиналарда) — айланма ҳаракатни узлуксиз узатиш учун мўлжалланган механизм. Турли машиналарнинг юритмаларида Узатма ёрдамида тезлик оширилади ёки пасайтирилади; тезлик поғонали ёки поғонасиз тарзда ростлаб турилади; битта двигателдан бир неча механизм ҳаракатга келтирилади ва ҳ. к. Асосий кўрсаткичлари: узатиш моменти, бурчак тезлиги, узатиш сони, узатиш нисбати, фойдали иш коэффициента (ф. и. к.). У. нинг механик, гидравлик ва электр турлари бор. Механик Узатма деталларнинг илашиш (ёки тишлашиш) хоссасига (мас, тишли Узатма, занжирли Узатма, червякли Узатма) ҳамда ишқаланиш хоссасига (мас, тасмали Узатма, фрикцион Узатма) асосланган. Бундай Узатмалар станоклар, автомобиллар, тракторларнинг тезликлар қутилари ва вариаторларида қўлланади. Гидравлик ва электр У. лар катта қувватларни узатишга имкон беради. Улар машинасозликнинг турли соҳаларида, айниқса, оғир транспорт машиналарининг юритмаларида қўлланади.