УЗАТИШ СОНИ

УЗАТИШ СОНИ — машина механизмлари ёки турли узатмаларда етакчи (ҳаракатлантирувчи) звено иш қисмлари (мас, тишлари) сони билан етакланувчи (ҳаракатланувчи) звено иш қисмлари сонига нисбати. Мас, тишли узатмада катта ғилдирак тишлари сонининг кичик ғилдирак тишлари сонига, червякли узатмада ғилдирак тишлари сонининг червяк киримлари сонига, занжирли узатмада (жумладан, велосипедда) катта юлдузча тишлари сонининг кичик юлдузча тишлари сонига нисбати Узатиш сони ҳисобланади. Узатиш сони доимо 1 дан катта ёки 1 га тенг бўлади.